locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Атлетико Минейро» Халкка ўзига хос шартнома таклиф қилди

Бразилиялик ҳужумчи фаолиятини Бразилия клубида якунлаши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

39 ёшли бразилиялик ҳужумчи Халк фаолиятини «Атлетико Минейро» клубида якунлаши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Гильерме Фроссард X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манбага кўра, «Атлетико Минейро» раҳбарияти футболчига фаолиятининг охиригача клубда қолишни назарда тутувчи махсус режа таклиф қилган.

Ушбу режа клуб даромадларидан фоиз ажратилиши, Бразилия чемпионатидаги сўнгги йиллари ҳақида хужжатли фильм суратга олиниши, шунингдек, стадион олдида Халк шарафига шахсий ҳайкал ўрнатилиши каби бандларни ўз ичига олади.

Маълумот учун, Халк «Атлетико Минейро» тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг