locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Атлетико\" Мартинес учун даъвогар

У "Интер"ни тарк этиши мумкин
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Атлетико" Мартинес учун даъвогар
Фото: Getty Images

“Интер” клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинес фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Todofichajes портали хабар берди.

Манбага кўра, 27 ёшли аргентиналик футболчига “Атлетико” жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Матрасчилар” ҳужумида Мартинес ўз ватандоши Хулиан Алварес билан жуфтлик ҳосил қилиши мумкин.

Лаутаронинг трансфер нархи 95 миллион евро деб баҳоланмоқда. Унинг “нерадзуррилар” билан амалдаги шартномаси 2029 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.

Италия чемпионатининг якунланган мавсумида Лаутаро 31 учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол ва 3 та ассист қайд этди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг