“Атлетико” “Манчестер Юнайтед”нинг икки вингерига кўз тикди
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
“Манчестер Юнайтед”нинг икки нафар футболчиси ёзги трансферлар вақтида Ла Лигага кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда TBR Football хабар бермоқда.
Манбага кўра, Мадриднинг “Атлетико” клуби Александро Гарначо ва Антонига қизиқиш билдирмоқда. “Қизил иблислар” эса бу футболчиларни 100 миллион евроға баҳолаган - Гарначо 60 миллион, Антони 40 миллион.
Таъкидланишича, Антони ижара асосида ўйнаётган “Бетис” футболчини сақлаб қолишни истайди, бироқ маблағ етишмаслиги сабаб тўлақонли трансферни амалга ошира олмайди.
Маълумот учун, “Атлетико” айни дам Испания Ла Лигасининг 31- туридан сўнг 63 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.