locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Атлетико» Ли Кан Инга даъвогарлик қилмоқда

Transfermarkt маълумотларига кўра, Ли Кан Иннинг бозор қиймати 28 миллион еврони ташкил этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Атлетико» Ли Кан Инга даъвогарлик қилмоқда
ФОТО: Getty images

«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Ли Кан Ин клубни тарк этмоқчи ва асосий вариант сифатида Мадриднинг «Атлетико»сини кўриб чиқмоқда.

Франция клуби футболчини 30 миллион евро эвазига қўйиб юбориши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Маттео Моретто ижтимоий тармоқда хабар берди.

Манбага кўра, Мадрид ва Париж клублари ўртасидаги муносабатлар юқори даражада. «Атлетико» футболчига наfaқат таркибни кучайтириш, балки маркетинг мақсадларида ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи 39 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, Ли Кан Иннинг бозор қиймати 28 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг