«Атлетико» Кукурельяни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Унинг "Челси" билан шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.
ФОТО: Getty images
"Челси" ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Марк Кукурелья фаолиятини “Атлетико”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.
Манбага кўра, Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне Кукуреллани ўз жамоасига қўшилишини истайди.
Бироқ, муаммо бор: молиявий таъсирлар туфайли трансферни амалга ошириш қийин бўлади. "Челси" дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири ҳисобланган Кукурельяни жуда қадрлайди.
Қолаверса, футболчи Лондонда катта маош олади. Нуфузли Трансфермаркт портали экспертлари 27 ёшли Марк Кукуреллани 45 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг "Челси" билан шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист