«Атлетико» Кукурельяни сотиб олмоқчи
Маркнинг “Челси” билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
“Челси” чап қанот ҳимоячиси Марк Кукурелья фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fichajes хабар берди.
Манбага кўра, Мадриднинг “Атлетико” клуби 27 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Бироқ “матрасчилар» ҳозирча испаниялик футболчи бўйича музокараларни бошлашни режалаштирмаяпти.
“Челси” ҳам ўз етакчисини қўйиб юборишни режалаштирмаяпти ва шу сабаб келишув осон бўлмаслиги мумкин. Маркнинг “Челси” билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
“Барселона” тарбияланувчисининг трансфер баҳоси Transfermarkt порталига кўра 45 миллион еврони ташкил этади.
Жорий мавсумда Кукурелья Энцо Мареска жамоаси сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та ассист амалга оширган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист