locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Атлетико» Кристиан Ромеро учун 30 миллион евро таклиф қилади

Футболчи учун «Интер» ҳам кураш олиб бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Атлетико» клуби «Тоттенҳэм» ҳимоячиси Кристиан Ромерони ўз сафига қўшишга жиддий қизиқиш билдираётгани маълум.

Marca нашрига кўра, испан клуби 28 ёшли аргентиналик футболчи учун тахминан 30 миллион евролик илк расмий таклифни тайёрламоқда. «Тоттенҳэм» эса Ромеро трансферида камида 40 миллион евро ишлаб олишни истамоқда.

Футболчи учун «Интер» ҳам кураш олиб бормоқда. Милан клуби Лондон жамоасига 35 миллион евро ва яна 5 миллион евро бонус кўринишида таклиф юборган. Бироқ Ромеронинг ўзи Диего Симеоне бошчилигидаги «Атлетико»га ўтишни афзал кўраётгани айтилади.

«Атлетико» Маттео Ружери ва Науэл Молинани сотгач, музокараларни тезлаштириб, аргентиналик ҳимоячи трансферига эришишни режалаштирмоқда. Ҳозирча клублар ўртасида якуний келишув мавжуд эмас.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг