«Атлетико» Коке билан шартномани узайтирди
Коке «Атлетико» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.
ФОТО: Getty images
Мадрид клуби сардори Коке клуб билан янги шартнома имзолади.
Испаниялик футболчи билан тузилган янги битим 2027 йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган.
Коке «Атлетико» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Ярим ҳимоячи 2009 йилнинг сентябрь ойида мадридликларнинг асосий жамоасида дебют қилган вақтидан бери клуб сафида барча турнирларда жами 740 та учрашув ўтказган.
Якунланган мавсумда 34 ёшли испаниялик футболчи Ла Лиганинг 34 та баҳсида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 2 та голли узатма ёздириб қўйган эди.