«Атлетико» Касадони сотиб олмоқчи
Фото: Getty Images
"Барселона" ярим ҳимоячиси Марк Касадо фаолиятини “Атлетико”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда EL Nacional хабар берди.
Манбага кўра, футболчининг Каталония клубидаги келажаги ноаниқ бўлиб турибди. “Атлетико” эса “матрасчилар”нинг асосий трансфер мақсадига айланган.
Мадридликлар футболчи борасида яхши таклиф билан чиқса, “Барса” уни сотиб юборишга тайёр. Томонлар тез орада музокараларга киришиши кутилмоқда.
Марк Касадо 2024/25 йилги мавсумда “Барселона” сафида барча турнирларда 36 та ўйин ўтказиб, битта гол ва 6 та голли узатмани амалга оширган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист