\"Атлетико\" икки нафар футболчиси билан хайрлашди
Фото: Getty Images
Мадриднинг "Атлетико" клуби ўзининг икки ҳимоячиси Рейнилду Мандава ҳамда Сезар Аспиликуэта билан хайрлашганини эълон қилди.
Қайд этилишича, “матрасчилар” ҳар икки футболчи билан шартнома муддатини узайтиришни хоҳламаган.
31 ёшли Мандава мадридликлар сафида 4 мавсум тўп сурди. Чап қанот ҳимоячиси "матрасчилар" сафида 103 та учрашувда майдонга тушишга мувоффақ бўлган.
35 ёшли Аспиликуэта Мадрид клубида икки мавсум ўтказди. Бу вақт ичида у 54 та ўйин ўтказди. Футболчи ўнг қанот ҳимоячиси ва ҳимоя марказида ўйнади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист