locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Атлетико» Гризманн ўрнига уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда

Аввалроқ франциялик ҳужумчи MLS клуби билан шартнома имзолаганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Атлетико» клуби MLS’нинг «Орландо Сити» жамоаси билан шартнома имзолаган ҳужумчи Антуан Гризманннинг ўрнини босиши мумкин бўлган учта номзодни аниқлаб олди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Испания клуби «ПСЖ» футболчиси Ли Кан Инни сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Шунингдек, «матрасчилар» «Марсель» аъзоси Мейсон Гринвуд ва «Барселона» ҳужумчиси Ферран Торресга ҳам қизиқиш билдирмоқда.

«Атлетико» раҳбариятининг фикрича, кореялик футболчи чекланган ҳудудда рақиб мудофаасини пароканда қилиш қобилияти ва ҳужумчилар билан самарали ҳамкорлиги билан эътиборга лойиқ. Гринвуд эса ўзида ҳужумни якунлаш маҳорат, тезлик ва Испания лигасидаги тажрибани мужассам этган. Ферран Торрес эса бир неча позицияларни ёпа оладиган универсал футболчи сифатида кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Орландо Сити» 24 март куни Гризманн трансфери расман эълон қилинди. Футболчининг янги клуби билан шартномаси 2026 йилнинг июлидан кучга киради. Келишув 2027/2028 йилги мавсум охиригача амал қилади ва уни яна бир йилга узайтириш имконияти мавжуд.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг