locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Атлетико» Гримальдо билан келишувга эришди — манба

Гримальдо Германия клуби сафида 2023 йилнинг ёзидан буён тўп суради.
«Атлетико» Гримальдо билан келишувга эришди — манба
ФОТО: Getty images

Мадриднинг «Атлетико» клуби «Байер»нинг чап қанот ҳимоячиси Алехандро Гримальдонинг трансфери борасида келишувга эришди.

«Матрасчилар» 30 ёшли футболчи учун 12 млн евро тўлайди. Икки клуб ўртасидаги музокаралар қийин кечмаслиги кутилмоқда. Бу ҳақда Atletico Universe нашри Marca’га таяниб хабар бермоқда.

Гримальдо Германия клуби сафида 2023 йилнинг ёзидан буён тўп суради. Ўтган мавсумда ҳимоячи барча турнирларда 46 та ўйинда иштирок этиб, 14 та гол ва 12 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 20 млн еврони ташкил этади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг