«Атлетико» Гонсалес борасида «Ювентус» билан музокара ўтказмоқда
Фото: Getty Images
"Ювентус" клуби вингери Нико Гонсалес фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер ва журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, "Атлетико" 27 ёшли аргентиналик футболчи трансфери бўйича Турин клуби билан музокараларни бошлади.
“Ювенус” ҳам Гонсалес билан хайрлашишга тайёр. Фақат клуб маъқул вариант пайдо бўлса, уни сотиб юборади.
Transfermarkt портали Гонсалесни 24 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг шартномаси 2029 йил ўрталарига қадар мўлжалланган.
Баҳром Бобонов
Редактор