locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Атлетико» форварди «Ньюкасл»га ўтиши мумкин

Унинг мадридликлар билан шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Атлетико» форварди «Ньюкасл»га ўтиши мумкин
ФОТО: Getty images

"Атлетико" клуби ҳужумчиси Александр Сёрлот ЖЧ-2026 олдидан кўпроқ ўйин амалиёти олиш мақсадида қишда жамоасини ўзгартириши мумкин.

Fichajes портали хабарига кўра, 29 ёшли норвегиялик футболчининг ҳолатини "Ньюкасл" диққат билан кузатмоқда. “Қарғалар” қишда янги ҳужумчи олишни мақсад қилган.

Шунингдек, унга “Фенербахче” ҳам қизиқиш билдирмоқда. У клуб шорт-листидан ўрин олган.

Норвегиялик 1,95 метр бўйга эга гигант форвард ҳозирда 25 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.

Сёрлот жорий мавсумда 11 та ўйинда 2 та гол урди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг