«Атлетико» Эндрини Хулиан Алваресга ўринбосар сифатида кўрмоқда
Мадриднинг «Атлетико» клуби жамоа ҳужумчиси Хулиан Алварес ёзда жамоани тарк этадиган бўлса, унинг ўрнини босувчи номзодларни қидиришни бошлади. Айни дамда мадридликлар эътибори Англиянинг «Борнмут» жамоаси тўпурари Игор Тиаго ҳамда «Реал»га тегишли бўлиб, ҳозирда ижара асосида «Лион»да тўп сураётган Эндрикка қаратилган. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар бермоқда.
Жамоа устози Диего Симеоне Эндрининг иқтидорига шубҳа қилмаяпти ва унга асосий таркибдан жой ҳамда жамоада муҳим рол ваъда қилмоқда.
Симеоне бразилиялик ёш юлдузнинг салоҳиятини айнан «Атлетико»да тўлиқ очиш мумкинлигига ишончи комил. Шу билан бирга, мураббий Игор Тиагонинг жисмоний кучи ва жарима майдони ичидаги «йиртқич» инстинктларини ҳам юқори баҳоламоқда.
Статистикага назар ташлайдиган бўлсак, Игор Тиаго жорий мавсумда «Борнмут» сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва бир бор голли узатмани амалга оширди. Унинг бозор қиймати ҳозирда 35 миллион евроға баҳоланмоқда.
Эндрик эса «Лион» сафида бор-йўғи учта ўйинда қатнашган бўлса-да, аллақачон 4 та гол ва битта ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Айниқса, унинг сўнгги баҳсда қайд этган хет-триги кўпчиликнинг оғзига тушди. Ёш бразилияликнинг ҳозирги нархи тахминан 25 миллион еврони ташкил қилади.