locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Атлетико» Диего Симеоне билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди

Томонлар ўртасида яна бир йилга мўлжалланган шартнома имзоланиши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Атлетико» клуби жамоа бош мураббийи Диего Симеоне билан амалдаги шартномани узайтириш борасида музокаралар ўтказди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Симеоне ва «Атлетико» раҳбарияти жорий мавсум якунлангач, ўзаро ҳамкорликни яна бир йилга узайтириш бўйича янги келишув имзолашга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Аввалроқ, қишки трансфер ойнасидан сўнг Симеоне ва клуб спорт директори Матеу Алемани ўртасидаги муносабатлар ёмонлашгани фонида, мутахассисга Миланнинг «Интер» клуби томонидан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, Диего Симеоне 2011 йилнинг декабрь ойидан буён Мадрид клубини бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида «матрасчилар» икки бор Испания чемпиони бўлишди ва икки марта Европа Лигаси ғолиблигини қўлга киритишди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг