«Атлетико» «Бавария» яримҳимоячисини нишонга олди
«Матрасчилар» келаси мавсум учун таркибни кучайтиришни режалаштирмоқда.
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг «Атлетико» клуби келаси йил учун таркибни кучайтириш вариантларини ўрганмоқда. Клуб «Бавария» яримҳимоячиси Леон Горецкага алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Манбага кўра, «Атлетико» ёзги трансфер ойнасида Горецкани эркин агент сифатида қўшиб олишни кўриб чиқиши мумкин. Футболчининг «Бавария» билан тузган амалдаги шартномаси мавсум охиригача амал қилади ва Горецка билан клуб ўртасидаги муносабатлар идеал эмас.
Мюнхенликлар шартномани узайтиришга катта маблағ сарфлашни хоҳламайяпти.
30 ёшли футболчи, шунингдек, «Ювентус» ва «Наполи» кузатувларида ҳам мавжуд. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 22 млн еврони ташкил қилади.
Насрулло Каримов
Журналист