locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Атлетико\" \"Барселона\" устидан ФИФАга шикоят қилди

Испания Қироллик футбол федерацияси шикоятни қабул қилиб олган ва "Барселона"дан ушбу ҳолат бўйича изоҳ тақдим этишни сўраган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Мадриднинг "Атлетико" клуби "Барселона" устидан ФИФА ҳамда Испания Қироллик футбол федерациясига (RFEF) расмий шикоят киритди. Бунга каталонияликларнинг аргентиналик ҳужумчи Хулиан Алварес трансфери борасидаги ҳаракатлари сабаб бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

Манбага кўра, "Атлетико" раҳбарияти "Барселона" футболчи ҳали амалдаги шартномага эга бўла туриб, унинг вакиллари билан рухсатсиз музокаралар олиб борган, деб ҳисобламоқда. Мадрид клуби буни ФИФА трансфер қоидаларининг бузилиши сифатида баҳолаб, иш юзасидан расмий текширув ўтказилишини сўраган.

Қайд этилишича, Испания Қироллик футбол федерацияси шикоятни қабул қилиб олган ва "Барселона"дан ушбу ҳолат бўйича изоҳ тақдим этишни сўраган. Каталония клуби эса ўз позициясини ҳимоя қилиш учун ҳуқуқшунослари билан жавоб тайёрламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хулиан Алвареснинг "Барселона"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бир неча ҳафталардан буён давом этмоқда. Бироқ "Атлетико Мадрид" раҳбарияти аргентиналик ҳужумчини сотиш ниятида эмаслигини бир неча бор таъкидлаган ва футболчини жамоада олиб қолишни мақсад қилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг