«Атлетико» Алваресни сақлаб қолиш учун маошини оширмоқчи
Унинг амалдаги шартномаси 2030 йил ёзига қадар амал қилади.
ФОТО: Getty images
«Атлетико» клуби Хулиан Алварес билан янги шартнома имзолаш орқали уни жамоада олиб қолмоқчи. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.
Манбага кўра, «матрасчилар» аргентиналик футболчига йилига 10 миллион евродан ортиқ маош таклиф қилишга тайёр.
Клуб унинг маошини ошириш орқали «Барселона»га ўтиш фикридан қайтармоқчи.
Қайд этилишича, янги битим Алваресни жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айлантиради. Ҳозирда дарвозабон Ян Облакнинг йиллик маоши тахминан 20 миллион еврони ташкил қилади.
Жорий мавсумда Алварес барча турнирларда 44 та баҳсда иштирок этиб, 17 та гол ва 9 та ассист қайд этган. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йил ёзига қадар амал қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист