«Атлетико» Алваресни «Барселона»га эмас, «ПСЖ»га сотмоқчи
Аввалроқ мадридликлар ва каталонияликлар ўртасида кичик зиддият юзага келганди.
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчи Хулиан Алваресни ҳеч қайси жамоага сотиш ниятида эмас. Бироқ, агар футболчи шартнома шартларини бажаришдан бош тортса, «матрасчилар» уни «Барселона»га эмас, балки «ПСЖ»га қўйиб юборишни афзал кўришади. Бу ҳақда El Desmarque нашрига таянаб Mundo Deportivo хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, «Атлетико» Алваресни «ПСЖ»га сотишга тайёр, чунки клублар ўртасида яхши муносабатлар шаклланган.
Шунингдек, «матрасчилар»га Франция грандининг Алварес трансфери учун 175 миллион евро тўлашга тайёрлиги ҳақида маълум қилинган. Ўз навбатида, «Барселона» аргентиналик футболчининг айнан у ерга ўтиш истагидан унумли фойдаланиб қолмоқчи.
Насрулло Каримов
Журналист