locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Атлетико» Альваресни қайси клубга сотмоқчи экани маълум бўлди

Унга АПЛдан таклиф бор.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Атлетико» Альваресни қайси клубга сотмоқчи экани маълум бўлди
ФОТО: Getty images

“Атлетико” раҳбарияти ҳужумчи Хулиан Альваресни келажаги бўйича янги стратегияни белгилаб олган.

COPE манбаси тарқатган маълумотга кўра, клуб аргентиналик футболчини “Барселона”га сотмоқчи эмас.

Манбага кўра, Альварес учун асосий йўналиш сифатида “Арсенал” варианти устувор деб қаралмоқда.

Қайд этилишича, эҳтимолий келишув вариантларидан бири — алмашув трансфери.

Унга кўра, Альварес Лондон клубига ўтади, эвазига эса “Атлетико” 40–60 миллион евро миқдорида тўлов ва швед ҳужумчиси Виктор Дьёкерешни қабул қилиши мумкин.

Бу эса мадридликларга мураббийлар штаби талабларига мос марказий ҳужумчини қўлга киритиш имконини беради.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг