locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Атлетико» Алварес учун нарх белгилади

Футболчининг "матрасчилар" билан шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Атлетико» Алварес учун нарх белгилади
ФОТО: Getty images

“Атлетико Мадрид” клуби ҳужумчи Хулиан Алварес трансфери бўйича ўз қарорини белгилаб олди. Бу ҳақда Diario Sport нашри хабар берди.

Манбага кўра, мадридликлар аргентиналик футболчини фақат 100 миллион евродан юқори таклиф тушган тақдирдагина сотиш масаласини кўриб чиқишга тайёр.

Ҳозирда Алваресни сотиб олиш бўйича Англиянинг “Арсенал” клуби асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда. Лондонликлар ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида аргентиналик форвардни ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

Алвареснинг “Атлетико” билан шартномаси 2030 йилгача амал қилади ва клуб футболчи учун 431 миллион фунт стерлинг миқдорида товон пули белгилаган.

Жорий мавсумда Хулиан “матрасчилар” сафида жами 41 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг