locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Атлетико» Алварес трансфери бўйича «Барселона» устидан ФИФАга шикоят қилмоқчи

Ҳозирча Каталония клуби расмий муносабат билдирмаган.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

“Атлетико” Хулиан Алварес трансфери масаласида “Барселона” устидан ФИФАга шикоят киритмоқчи. Мадрид клуби раҳбарияти каталонияликларни амалдаги шартномага эга бўлган футболчи билан рухсатсиз музокара олиб борганликда айбламоқда. Гап аргентиналик ҳужумчи Хулиан Алварес атрофидаги вазият ҳақида кетмоқда.

“Атлетико” бош директори Мигел Анхел Хил Марин клубнинг ушбу масаладаги позициясини изоҳлаб, жамоа ўз манфаатларини ҳимоя қилиши шарт эканини таъкидлади.

“Бизнинг мажбуриятимиз — ‘Атлетико’ манфаатларини ҳимоя қилиш. Шу сабабли биз ‘Барселона’ устидан ФИФАга шикоят киритмоқчимиз. Чунки улар амалдаги шартномага эга футболчи билан ҳимояланган даврда музокара олиб борган”, — деди Хил Марин.

ФИФА қоидаларига кўра, агар футболчининг шартномаси якунланишига олти ойдан кўпроқ вақт қолган бўлса, бошқа клуб унинг амалдаги жамоасини расман хабардор қилмасдан ёки рухсат олмасдан футболчи билан бевосита музокара олиб бориши мумкин эмас.

“Атлетико” айнан шу банд бузилганини исботлаш ниятида. Ҳозирча “Барселона” томонидан ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилгани ҳақида маълумот йўқ.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг