locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Атлетико” Алварес бўйича “Барселона” билан музокара олиб бормаслигини эълон қилди

Клуб раҳбарияти Алварес мазкур қарорни тўғри қабул қилиб, бор эътиборини “Атлетико”даги фаолиятига қаратишига умид билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Атлетико” Алварес бўйича “Барселона” билан музокара олиб бормаслигини эълон қилди
Фото: Getty Images

Мадриднинг “Атлетико” клуби Хулиан Алвареснинг “Барселона”га эҳтимолий трансфери юзасидан расмий баёнот берди. Клуб директорлар кенгаши аргентиналик ҳужумчи бўйича каталонияликлар билан музокара олиб бормаслик қарорини бир овоздан қўллаб-қувватлади.

“Атлетико” трансфер бозоридаги музокараларга очиқ эканини, бироқ улар профессионал ва ўзаро ҳурмат асосида олиб борилиши кераклигини билдирди. Мадрид клуби “Барселона” ушбу талабларга риоя қилмаганини қайд этиб, Алварес трансфери бўйича музокаралар бўлмаганини ва бундан кейин ҳам бўлмаслигини маълум қилди.

Клуб раҳбарияти Алварес мазкур қарорни тўғри қабул қилиб, бор эътиборини “Атлетико”даги фаолиятига қаратишига умид билдирди. Ҳужумчи сўнгги икки мавсум давомида Мадрид жамоаси сафида тўп тепиб келмоқда.

Маълумот учун, сўнгги кунларда Алвареснинг “Барселона”га ўтиши мумкинлиги ҳақида кўплаб хабарлар тарқалганди. “Атлетико”нинг расмий баёнотидан сўнг эса ушбу трансфернинг яқин вақтда амалга ошиши эҳтимоли кескин камайди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг