locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Атлетико» 2017 йилдан бери илк бор Чемпионлар Лигаси яримфиналида иштирок этади

Мадридликлар ЯЧЛ чорак финалида «Барселона»ни икки ўйин натижасига кўра мағлуб этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Атлетико» УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб учрашувида «Барселона»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса-да, умумий ҳисобдаги устунлик (3:2) эвазига 2016/2017 йилги мавсумдан бери илк бор мусобақанинг яримфиналига йўл олди.

2016/2017 йилги мавсумнинг чорак финалида «матрасчилар» «Лестер Сити»ни мағлуб этган (1:0, 1:1), бироқ яримфиналда ўша йили турнир ғолиби бўлган «Реал»га имкониятни бой берган эдилар (0:3, 2:1). Жорий мавсумнинг яримфиланида Диего Симеоне жамоаси «Арсенал» ҳамда «Спортинг» жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.

Маълумот учун, 1/8 финал босқичида каталонияликлар икки ўйин натижасига кўра «Ньюкасл»ни 8:3 ҳисобида доғда қолдирган эдилар. «Атлетико» эса худди шу босқичда «Тоттенхем»дан устун келган (умумий ҳисоб — 7:5).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг