locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Атлетик\" Нико Уильямс билан шартномани узайтирмоқчи

У клубда қолиши мумкин
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Атлетик" Нико Уильямс билан шартномани узайтирмоқчи
Фото: Getty Images

“Атлетик" клуби вингер Нико Уиляьмс билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.

Манбага кўра, томонлар йилига 10 миллион евролик маошни муҳокама қилишмоқда. Агар келишувга эришилса, шартномада сотиб олиш бандидаги қиймат оширилиши мумкин.

Футболчига кўплаб жамоалар алоқага чиққан. Аммо унинг молиявий талаблари сабаб харидорлар ўз фикрини ўзгартирмоқда.

Никонинг шартномадаги товон пули — 58 миллион евро. Томонлар шартномани узайтирса, бу рақамлар янада ошиши кутилмоқда.

Ўтган мавсумда Уилямс барча турнирларда 45 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг амалдаги битими 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Тransfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, унинг қиймати 70 млн еврони ташкил қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг