locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Атлетик» бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум бўлди

Аввалроқ Эрнесто Вальверде мавсум охирида жамоани тарк этиши эълон қилинганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Атлетик Бильбао» клуби раҳбарияти жорий мавсум якунида жамоани тарк этадиган Эрнесто Вальверде ўрнига янги мутахассис излаш ишларини бошлаб юборди. Sport.es нашрининг хабар беришича, ҳозирда клуб учта асосий номзодни кўриб чиқмоқда.

Бош мураббийликка даъвогарлар:

  • Эдин Терзич: Дортмунднинг «Боруссия» клуби собиқ устози;
  • Андони Ираола: Айни дамда Англиянинг «Борнмут» жамоасини бошқараётган мутахассис;
  • Маурисио Почеттино: Ҳозирда АҚШ терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган тажрибали мураббий.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Атлетик» 2022 йилдан буён жамоани бошқариб келаётган Эрнесто Вальверде мавсум якунида ўз лавозимини тарк этишини расман эълон қилган эди. Унинг қўл остида «қизил-оқлар» ўтган мавсумларда Испания Кубоги соҳибига айланишган эди.

Айни пайтда «Атлетик» Испания Ла Лигасида 35 очко билан турнир жадвалининг 10-поғонасини эгаллаб турибди. Жамоани европа кубоклари зонасидан 6 очко ажратиб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг