Қатар ЖЧ-2026да мухлисларига пул тўлаган – The Telegraph
Футбол ассоциация барча ҳаражатларни қоплаган.
ФОТО: Getty images
Қатар футбол ассоциацияси терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги ўйинларига ташриф буюрган мухлисларига пул тўлаган. Бу ҳақда Британиянинг The Telegraph нашри хабар бермоқда.
Қатар терма жамоаси Канада, Швейцария ҳамда Босния ва Герцеговина билан "Б" гуруҳида тўртинчи ўринни эгаллаган.
Манба маълумотларига кўра, мингга яқин қатарликлар тўлиқ хизматлар пакетини, жумладан, парвоз, стадион ёнидаги меҳмонхонада яшаш ва ўйинга чипталарни олган.
Шунингдек, ўйинлар олдидан мухлисларга терма жамоа рангларидаги футболкалар, кепкалар ва қуёшдан ҳимояловчи кўзойнаклардан иборат "мухлис тўплами" тарқатилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист