locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қатар ўз ҳудудига қилинган ҳужумларга қарамай Finalissima учрашувини кейинга қолдиришни истамаяпти

Аргентина ва Испания ўртасидаги баҳс 27 март санасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Қатар 27 мартга режалаштирилган Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги «Finalissima» учрашувини кўчиришни истамаяпти. Бу ҳақда журналист Гастон Эдул хабар бермоқда.

Манбага кўра, Қатар томони аввалроқ имзоланган тижорат келишувлари туфайли ушбу турнирни ўтказишдан воз кечишни истамаяпти. Мазкур масала бўйича якуний қарор келаси ҳафта қабул қилинади.

Вазият мамлакатдаги хавфсизлик ҳолати туфайли мураккаблашмоқда: 5 март, пайшанба куни Қатар Мудофаа вазирлиги мамлакатга ракета ҳужуми уюштирилгани ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари уни қайтаргани ҳақида маълум қилганди.

Аввалроқ Қатар футбол ассотсиасияси (QFA) барча футбол турнирлари номаълум муддатга қолдирилганини эълон қилган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг