Қатар 2029 йилги КЎЖЧга мезбонлик қилмоқчи
Фото: Getty Images
Қатар 2029 йилда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишни режалаштирмоқда.
Мамлакат 2025 йилда АҚШда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати вақтида ФИФА расмийлари билан музокаралар ўтказди ва навбатдаги мусобақага мезбонлик қилиш истагини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Қатар терма жамоалар ўртасидаги 2022 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган. Мусобақа учун мамлакатда тўққизта янги стадион қурилди, улардан олтитаси ҳозирда фойдаланилмоқда. Қатар расмийларининг таъкидлашича, мамлакатда аллақачон зарур инфратузилма мавжуд ва барча ареналар бир-бирига нисбатан яқин жойлашган, бу эса логистикани камайтиради.
Шунингдек, мезбонлик учун Қатардан ташқари, Испания ва Марокаш даъвогарлик қилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист