Қатар 2029-йилги Клублар ўртасидаги ЖЧ мезбонлиги учун асосий номзод
Қатар 2029-йилги FIFA Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш учун асосий номзод сифатида кўрилмоқда.
Хабарларга кўра, FIFA ва Қатар вакиллари ўртасида музокаралар давом этмоқда. Агар турнир ушбу мамлакатда ўтказилса, ёзги жазирама сабаб мусобақа яна қиш ойларига кўчирилиши мумкин.
Қатар 2022-йилги Жаҳон чемпионати учун қурилган замонавий стадионлар ва инфратузилмадан яна бир бор фойдаланишни режалаштирмоқда. Бироқ қишки тақвим варианти Европа чемпионатлари мавсумига таъсир қилиши мумкинлиги сабабли бу масала атрофида баҳслар давом этмоқда.
Ҳозирча FIFA 2029-йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбони бўйича яккуний қарор қабул қилмаган. АҚШ, Бразилия ва яна бир неча давлатлар ҳам турнирни қабул қилишга қизиқиш билдирмоқда.