«Аталанта» Мусани «Милан»дан ижарага олди
Фото: Getty Images
"Милан" ярим ҳимоячиси Юнус Муса "Аталанта"га ўтди. Бу ҳақда бергамоликлар расмий сайти хабар берди.
Қайд этилишича, “Аталанта” уни сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олди.
Муса 2023 йилда "Валенсия"дан "Милан"га тахминан 20 миллион евро эвазига кўчиб ўтган ва 2028 йилгача шартнома имзолаганди.
Маълумот учун, Ярим ҳимоячи шу пайтга қадар А Серияда 60 ўйинда майдонга тушиб, 4 та голли пас узатган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист