locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Аталанта» Мунис борасида «Фулхэм» билан келиша олмади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Аталанта» Мунис борасида «Фулхэм» билан келиша олмади
Фото: Getty Images

“Аталанта” ва “Фулхэм” ҳужумчи Родриго Мунис борасида келиша олишмади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, Лондон клуби 24 ёшли бразилиялик футболчи учун 40 миллион евро сўради. Бергамоликлар эса 1 йиладн сўнг эркин агентга айланиши мумкин бўлган футболчи учун бундай суммани тўлай олмаслигини маълум қилди.

Эндиликда клуб бошқа номзодларга эътибор қаратади. Муниснинг нархи ҳозирда Transfermarkt порталида 20 миллион еврога баҳоланган.

Клуб Саудияга йўл олган Матео Ретеги ўрнига ҳужумчи олиб келиш борасида бир нечта футболчилар билан музокара ўтказмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг