\"Аталанта\" Гасперини билан шартномани узайтирмоқчи
Фото: Getty Images
“Аталанта” клуб бош мураббийи Жан-Пьеро Гасперинига янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.
Манбага кўра, клуб ва мураббий ўртасида тез кунларда учрашув бўлиб ўтади. Унда янги шартнома бўйича томонлар музокара ўтказишиб, келишиб олишлари кутилмоқда. Бергамо клуби Гасперинига 2027 йил ёзигача амал қиладиган шартнома таклиф қилишга тайёр.
Шунингдек, битимни бир йилга узайтириш имкони ҳам мавжуд бўлади. Аввалроқ “Рома” ҳам Гасперинига шартнома таклиф қилганди.