«Астон Вилла» жорий мавсум охирида Николас Жексон билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда
Бирмингемнинг «Астон Вилла» клуби айни дамда ижара асосида «Бавария»да тўп суриб турган «Челси» ҳужумчиси Николас Жексонни ўз сафида кўришни истамоқда. Инсайдер Экрем Конурнинг хабар беришича, Мюнхен клуби ижара муддатини узайтирмаслик ва футболчини жамоада қолдирмаслик ҳақида қарор қабул қилган.
Мавсум якунлангач, Жексон «Челси»га қайтиб боради, бироқ Лондон клуби мураббийлар штаби уни ўз режаларига киритмаган. Бундай вазиятда «Астон Вилла» ҳужумчи билан шартнома имзолашга тайёр ва ёзги трансфер ойнасида «Челси» билан музокаралар столига ўтиришни мақсад қилган.
Маълумот ўрнида, Николас Жексон 2023 йили «Вильярреал»дан 37 млн евро эвазига «Челси»га ўтган эди. У лондонликлар сафида 81 та ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол урган ва 12 та голли узатмани амалга оширган. Айни пайтда Transfermarkt портали футболчини 45 млн евросга баҳоламоқда.