«Астон Вилла» Жонсга қизиқиш билдирмоқда
Жонснинг «Ливерпул» билан амалдаги битими 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
«Ливерпул» футболчиси Кертис Жонс яқин трансфер ойнасида клубини ўзгартириши эҳтимоли бор. Бу ҳақда ТEАМтаlk хабар берди.
Манбага кўра, 25 ёшли яримҳимоячига «Астон Вилла» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, футболчининг ўзи ҳам янги шартнома борасида келишувга эриша олмагани сабаб жамоани тарк этишни истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жонснинг «Ливерпул» билан амалдаги битими 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Маълумот учун, футболчи ушбу мавсумда 43 та баҳсда майдонга тушиб, 2 гол ва 2 та голли узатма қайд этган. Тransfermarkt порталига кўра, унинг бозор қиймати 35 миллион еврога баҳоланмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист