locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Астон Вилла» Жоау Гомес трансферини расман эълон қилди

Гомеснинг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Астон Вилла» Жоау Гомес трансферини расман эълон қилди
Фото: Астон Вилла

«Астон Вилла» «Вулверхэмптон» ярим ҳимоячиси Жоау Гомесни ўз сафига қўшиб олганини расман маълум қилди.

Британия ОАВ маълумотларига кўра, трансфернинг умумий қиймаи тахминан 44,8 миллион еврони ташкил этган. Бирмингем клуби дастлаб 40 миллион евро тўлайди, яна 4,7 миллион евро эса турли бонуслар кўринишида «Вулверхэмптон»га ўтказилиши мумкин.

2025/2026 йилги мавсумда 24 ёшли бразилиялик ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 41 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали маълумотига кўра, Жоау Гомеснинг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг