«Астон Вилла» ярим ҳимоячи билан янги шартнома имзоламоқчи
Ҳозирда Богарднинг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
«Астон Вилла» клуби ярим ҳимоячи Ламаре Богард билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо маълум қилди.
Бирмингем клуби ёзги трансферлар ойнасида 22 ёшли Богард бўйича бир нечта таклифларни рад этган. «Ипсвич» ва «Брайтон» футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирган, аммо «Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери уни жамоада сақлаб қолишни истаган.
Богард «Астон Вилла» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоа сафида турли мусобақаларда 63 та учрашув ўтказган. Футболчи марказий ярим ҳимояда, шунингдек, ўнг қанот ҳимоясида ҳам ҳаракат қила олади.
Ҳозирда Богарднинг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган.