locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Астон Вилла» ва «Сандерленд» Элмасга қизиқиш билдирмоқда

Футболчининг бозор қиймати 14 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Астон Вилла» ва «Сандерленд» Элмасга қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty images

“Наполи” ярим ҳимоячиси Элиф Элмас жамоани тарк этиши кутилмоқда.

Неаполитанликлар уни “Лейпциг”дан 17 миллион еврога сотиб олиш имкониятидан фойдаланмасликка қарор қилди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Жорий мавсумда 26 ёшли ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 43 та ўйин ўтказиб, жамоа бош мураббийи Антонио Конте томонидан юқори баҳоланди. Мураббий футболчининг универсаллиги ва майдондаги ақлий ўйинини алоҳида таъкидлаб ўтган.

Ҳозирда Элмасга асосий даъвогар сифатида “Астон Вилла” қаралмоқда. Бирмингем клуби келаси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этишни таъминлаган. Шунингдек, “Сандерленд” ҳам футболчига қизиқиш билдирмоқда, аммо Элмас учун бу клуб таклифини кўриб чиққанича йўқ.

Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 14 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг