«Астон Вилла» ва «Кристал Пэлас» Джонатан Дэвидга қизиқмоқда
Transfermarkt футболчининг қийматини 35 млн евро деб баҳолайди.
ФОТО: Getty images
АПЛнинг «Астон Вилла» ва «Кристал Пэлас» клублари «Ювентус» форварди Джонатан Дэвиднинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Бироқ футболчи Турин клуби билан фойдали шартномасини бузишга шошилмаяпти. АПЛ клублари Дэвидни ижарага олишни исташмоқда, аммо «Ювентус»га маълум қилиб қўйишдики, улар футболчининг маошини қисман қоплашга мажбур бўлади.
Жорий мавсумда Джонатан Дэвид «Ювентус» сафида 44 та учрашувда қатнашди, уларда 8 та гол урди ва 5 та ассист қайд этди. Transfermarkt футболчининг қийматини 35 млн евро деб баҳолайди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист