\"Астон Вилла\" уй стадионининг сиғимини оширади
Фото: BBC
"Астон Вилла" раҳбарияти "Вилла Парк" стадиони сиғимини оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Манбага кўра, шимолий трибуна тўлиқ қайта қурилиб, 5 минг ўриндан 12 ўринга қадар кенгайтирилиши кутилмоқда. Ҳозирда у 42 918 кишини сиғдира олади. 2027 йилнинг иккинчи ярмида якунланиши керак бўлган ушбу ишлар натижасида стадион 50 минг томошабинга мўлжалланган.
Шунингдек, қолган учта трибунада ҳам кичик ўзгаришлар бўлиши айтилмоқда.