«Астон Вилла» Тьягони сотиб олишга тайёр
Битим қиймати 57 миллион еврони ташкил этиши мумкин.
Фото: Getty Imagesи
"Брентфорд" ҳужумчиси Игор Тьяго фаолиятини Англия премьер-лигасининг бошқа клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Mirror Football нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 24 ёшли ҳужумчини "Астон Вилла" ўз сафига қўшиб олишни кўриб чиқмоқда.
Бирмингем клуби жорий мавсумда барча мусобақаларда 14 та учрашувда 12 та гол урган бразилиялик футболчини сотиб олишга тайёр.
Битим қиймати 57 миллион еврони ташкил этиши мумкин.
Тьягонинг "Брентфорд" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ярмигача мўлжалланган. Нуфузли Transfermarkt интернет портали мутахассислари ҳужумчининг нархини 22 миллион еврога баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист