locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Астон Вилла» Трубинни сотиб олиши мумкин

Дарвозабоннинг “Бенфика” билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
«Астон Вилла» Трубинни сотиб олиши мумкин
ФОТО: Getty images

“Астон Вилла” ёзги трансфер ойнасида жамоанинг асосий дарвозабони Эмилиано Мартинес билан хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда A Bola нашри хабар берди.

Бирмингем клуби “Бенфика” дарвозабони Анатолий Трубинга қизиқиш билдирмоқда. 24 ёшли украиналик футболчининг ўзи ҳам фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттиришни истамоқда.

Португалия клуби эса дарвозабонни 20 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Ўтган мавсумда Трубин барча мусобақаларда 50 та баҳсда майдонга тушиб, 43 та гол ўтказиб юборди. Шунингдек, у 21 учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Дарвозабоннинг “Бенфика” билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг