locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Астон Вилла» Троссардни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Астон Вилла» Троссардни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images

"Арсенал" клуби вингери Леандро Троссард "Астон Вилла" қизиқишлар доирасида. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.

Манбага кўра, Бирмингем клуби "канонирлар"дан бельгиялик футболчининг эҳтимолий трансфери шартлари ҳақида музокара ўтказди.

30 ёшли футболчи келаси йили тугайдиган шартномаси фонида "Арсенал"ни тарк этиши билан боғланмоқда.

Transfermarkt экспертлари баҳосига кўра, Леандро Троссарнинг трансфер нархи 22 млн еврони ташкил қилмоқда. Ўтган мавсумда футболчи барча мусобақаларда Микель Артета жамоаси сафида 56 та ўйинда ўнта гол урди ва шунча голли узатмани амалга оширди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг