«Астон Вилла» Торреснинг трансфери учун 60 млн евро сарфлашга тайёр
Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган.
ФОТО: Getty images
"Барселона" ҳужумчиси Ферран Торрес Англияга қайтиши мумкин. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, форвардни "Астон Вилла" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Инглиз клуби испаниялик футболчининг трансфери учун 60 миллион евро беришга тайёр.
Маълумот учун, Ферран Торрес 2022 йилда "Манчестер Сити"дан 55 миллион евро эвазига "Барселона"га ўтганди. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган.
Жорий мавсумда ҳужумчи “Барселона” сафида барча мусобақаларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Ферран Торреснинг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист