«Астон Вилла» Санчо билан хайрлашмоқчи
“Вилла” 25 ёшли футболчининг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмаган.
Фото: Getty Images
"Манчестер Юнайтед"дан ижарага олинган "Астон Вилла" вингери Жейдон Санчо келаси ойдаёқ жамоасини ўзгартириши мумкин.
Журналист Грэм Бэйлининг сўзларига кўра, “Вилла” 25 ёшли футболчининг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмаган. Шу сабаб уни сотиб олиш фикридан воз кечган.
Шу сабаб "Астон Вилла" январь ойида футболчи билан хайрлашишга умуман қарши эмас. “МЮ” ҳам Санчодан умид қилмаяпти ва ундан қутулиш йўлларини изламоқда.
Мавсум давомида Санчога Туркия ва Италия чемпионатлари вакиллари қизиқиш билдираётгани ҳақида миш-мишлар тарқалди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист