«Астон Вилла» Рожерс билан шартномани узайтиради
Томонлар ўртасидаги келишувга тез орада эришилади.
ФОТО: Getty images
"Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Морган Рожерс клуб билан меҳнат шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, томонлар ўртасидаги келишувга тез орада эришилади. Янги келишувга кўра, Морган жамоада энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айланади.
Жорий мавсумда 23 ёшли Рожерс барча турнирларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Аввалроқ, жамоа ҳимоячи Метти Кэш билан ҳам янги битим имзолаганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист