locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Астон Вилла\" Роджерс учун нарх белгилади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Астон Вилла" Рожерс учун нарх белгилади
Фото: Getty Images

"Астон Вилла" ҳужумчиси Морган Роджерс ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail хабар тарқатди.

Манбага кўра, бирмингемликлар клуби раҳбарияти 22 ёшли футболчининг жамоадан кетишини истамаяпти. Бироқ харидор томон 100 млн фунт таклиф қилса, буни ўйлаб кўришлари мумкин.

"Астон Вилла" мураббийлар штаби ҳам Роджерсни жамоанинг асосий фигураси деб ҳисобламоқда. Шу сабабли унинг жамоадан кетишини хоҳлашмаяпти. Футболчига эса анча вақтдан буён "Арсенал" ва "Челси" қизиқиш билдирмоқда.

Якунланган мавсумда у барча турнирларда 54 ўйинда қатнашди ва 14 гол ҳамда 15 ассист қайд этди. Унинг клуб билан яна 4 йиллик шартномаси бор.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг