«Астон Вилла» Рамушни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Унинг шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
"ПСЖ" ҳужумчиси Гонсалу Рамуш фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Дункан Кастельс хабар берди.
Манбага кўра, португалиялик футболчини "Астон Вилла" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Инглиз клуби январь ойидаёқ форвард трансфери бўйича таклиф билан чиқишга тайёр.
Маълумот учун, Рамуш "ПСЖ"га 2024 йилда "Бенфика"дан 65 миллион евро эвазига ўтганди. Унинг шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Жорий мавсумда ҳужумчи парижликлар сафида барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Рамушни 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист