«Астон Вилла» Рамос билан шартнома имзолаши мумкин
Томонлар ўртасидаги келишув якунланиш арафасида.
ФОТО: Getty images
“Реал” жамоасининг собиқ ҳимоячиси Серхио Рамос Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда “Suporter Media” хабар берди.
Манбага кўра, “Астон Вилла” 40 ёшли испаниялик футболчи билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Томонлар ўртасидаги келишув якунланиш арафасида.
Рамоснинг сўнгги клуби Мексиканинг “Монтеррей” жамоаси бўлган. Ҳимоячи ўтган, 2025 йил охирида клубни тарк этган ва шундан буён расмий учрашувларда майдонга тушмаган. Фаолияти давомида Рамос “Севилья”, “Реал” ва ПСЖ клубларида ҳам тўп сурган.
Маълумот учун, “Астон Вилла” айни пайтда турнир жадвалида 19-ўринда бормоқда.